Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшларимиз Кореядан олтин медал билан қайтишди

Ёшларимиз Кореядан олтин медал билан қайтишди

Тошкент халқаро аэропортида Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирдан қайтган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

10-12 май кунлари Сеул шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган CSIJ-B халқаро турнирида 12 давлатдан 44 чавандоз Korea Racing Authority (KRA) кубоги учун баҳс олиб боришди. Мусобақада Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайван, Филиппин, Сингапур, Малайзия ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишди.

Турнирнинг конкурчилар иштирокидаги биринчи кунги беллашувларида ўзбекистонлик чавандоз Фирдавсбек Давронбеков King Class отида эстафета йўналишида ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни тайванлик чавандозлар Пен-Чен Чен ва Амбер эришди. Учинчи ўринни БААлик спортчи Мабхоут Алкабри ва Ханва Лоукаланд қўлга киритди. 100 метр масофага от чоптириш бўйича БАА вакили Мабхоут Алкабри ва Ханва Лукаланд ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг