Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Акфа университети ректори лавозимидан кетди

Акфа университети ректори лавозимидан кетди

Тошкентдаги Акфа университети ректори Жалилов Бекзод Шерзодович лавозимидан озод этилди.

«Ҳурматли талабаларим! Ўтган йиллар давомида ҳаётингизнинг муҳим босқичида сиз билан биргаликда университетни бошқариш имконияти берилганидан жуда хурсандман. Сизлар ёш, ғайратли ва иштиёқи баланд шахсларсиз; қандай қийинчилик бўлмасин, бир оз қатъиятлилик ва интизом билан муҳим ютуқларга эриша олишингиз, кучли лидер бўлишингиз ва мақсадларингизга эришишингиз мумкин.

Билингки, сиз қобилиятлисиз, ўзингизни севинг ва ўз кучингизга ишонинг, орзу қилишдан тўхтаманг ва шахс сифатида буюклигингизга амин бўлинг. Қаттиқ меҳнат билан ҳаётда деярли ҳамма нарсага эриша оласиз.

Мен ҳар бирингиз билан ўтказган вақтимдан ва тажрибамдан завқ олдим. Талабалик ҳаётингизнинг бир қисми бўлганимдан мамнунман ва ҳаммангизга ташаккур айтиб қоламан», дея хайрлашди Бекзод Жалилов. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг