Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир қанча проректор ишдан олинди

Бир қанча проректор ишдан олинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги бир қатор олийгоҳларнинг проректорлари ўз вазифаларидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қўқон давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилди.

Урганч давлат университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори университет Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра лавозимидан озод этилди.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори бошқа ишга ўтиши муносабати билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига асосан;

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори бошқа ишга ўтиши муносабати билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига асосан;

Нукус давлат педагогика институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан олинди.

Маълумот учун, ўтган давр мобайнида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги марказий аппаратининг 30 нафар ходими вазифасидан озод этилди ва ташаббускор ёш кадрлар қабул қилинди. Шунингдек, давлат олий таълим муассасалари ва филиаллардаги 19 та вакант проректор ва директор ўринбосарлари лавозимига бой билим ва тажрибага эга мутахассислар тайинланди. 24 та касб-ҳунар мактаб ва техникумга ҳам хорижда амалиёт ўтаб, тажриба орттирган ёш директорлар ишга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг