Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боғчалар иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш таклиф қилинди

Боғчалар иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш таклиф қилинди

Фото: «Xabar.uz»

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Петицияда қайд этилишича, бугунги кунда давлат ва айрим нодавлат мактабгача таълим муассасаларида иш вақти болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қатнашида муаммоларни юзага келтирмоқда. МТМларда иш вақтининг кечки 17:00 гача белгилангани сабаб, ота-оналар ишдан узилган ҳолда фарзандларини муассасалардан олиши ёки ноиложликдан яқин бўлмаган одамларга фарзандларини вақтинчалик ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳолат айниқса, истиқомат қиладиган ҳудудда қариндоши ёки яқин одами бўлмаган ота-оналар учун мураккаблик туғдирмоқда.

Петиция муаллифи мазкур масалани МТМларда мавжуд кадрларнинг иш вақтларини қайта тақсимлаш йўли билан ёки навбатчи ходимларни бириктирган ҳолда ҳал этиш таклифини берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг