Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим француз тили ўқитувчиларига умумий қиймати 1,3 млн евролик грант ажратилади

Айрим француз тили ўқитувчиларига умумий қиймати 1,3 млн евролик грант ажратилади

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Франциянинг Нитса шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси ҳамда Франкофония институти ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача Ўзбекистондаги 1 410 нафар француз тили ўқитувчисининг малакаси оширилади. Уларнинг 910 нафари учун умумий қиймати 1,3 миллион еврога тенг бўлган бепул педагогик стипендия (грант) ажратилади.

Шунингдек, томонлар «Аллюмер ле зетуаль» («Allumer les étoiles») дастури доирасида педагоглар малакасини ошириш, тренерлар тайёрлаш ҳамда хорижий тил мутахассисларини Ўзбекистонга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Бундан ташқари, А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида Франкофония институти бюросини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мазкур бюро келгусида минтақавий марказ сифатида француз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга хизмат қилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг