Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда ўқувчиларнинг сочи «қиртишланди». Болалар омбудсмани вазиятга аралашди

Навоийда ўқувчиларнинг сочи «қиртишланди». Болалар омбудсмани вазиятга аралашди

Навоийда мактаб ўқувчилари дарс пайти спорт залга йиғилиб, сочи олингани ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Kun.uz нашри хабарига кўра, оммавий соч олиш «тадбири» ташаббуси мактаб директоридан чиққан, миллий гвардия ходимлари эса жараённи кузатиб турган.

Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

«Мактаб маъмурияти томонидан бундай ҳаракатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Биринчи навбатда, бу умумий ўрта таълим муассасаларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид. Муҳими эса, бу боланинг Конституцияда кафолатланган шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига таҳдид солади. Мазкур ҳаракатга йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чора кўрилиши зарур», деб таъкидлайди Болалар омбудсмани.

Ҳозирда бу каби номақбул ҳолатларнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам юзага келмаслиги бўйича чоралар кўрилаётгани қайд этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг