Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқишга кириш бўйича қабул квоталари оширилади

Ўқишга кириш бўйича қабул квоталари оширилади

Фото: «Sof.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Лойиҳага кўра, 2018 йилдан олий таълим муассасаларига қабул квоталари 2017/2018 ўқув йилига нисбатан камида 20 фоизга оширилиши мумкин.

Фуқароларнинг олий таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсиянома олган абитуриентлар ҳамда ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган ва тегишли сертификатни олган йигитларни олий таълим муассасасига алоҳида квоталар бўйича қабул қилиш назарда тутилади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг