Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Буюк Британия компаниялари ҳамёнбоп хусусий мактаблар очади

Ўзбекистонда Буюк Британия компаниялари ҳамёнбоп хусусий мактаблар очади

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Буюк Британиянинг Acumen Education» компанияси «MBU Capital» инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. 

Жорий йилнинг 21 январида «Acumen Education ҳамда «MBU Capital»  компанияларининг делегация аъзолари мамлакатимизга таълим тизими ва маҳаллий шароитларни ўрганиш учун ташриф буюрди. Делегацияга «MBU Capital» компанияси муассиси, ижрочи директори ва инвестиция бўйича бош мутахассиси Иқбол Муҳаммад ҳамда «Acumen Education»  ижрочи директори Марк Лабович раҳбарлик қилмоқда.

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Британия компаниялари делегацияси билан учрашувда  Ўзбекистонда таълим муассасаларини очиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда Британия компаниялари вакиллари томонидан айни пайтда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий хусусий мактаблар тармоғини ва премиум мактабини ҳамда хорижий университет очиш учун сармоя киритиш масалаларини кўриб чиқилаётгани ҳақида таъкидладилар.

Отабек Назиров Халқ таълими вазирлиги мазкур лойиҳа бўйича «Acumen Education»  ва «MBU Capital»  компанияларини қўллаб-қувватлаши ҳамда таълимга оид маълумотларни тақдим этишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Acumen Education» ва MBU Capital»  компаниялари делегацияси ташрифи жорий йилнинг 26 январигача давом этади. Делегация аъзолари иштирокида мамлакатимизнинг давлат ташкилотлари, шунингдек, молия институтларида учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда улар Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги мактабларга ташриф буюрадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг