Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 63 ёшли аёл университетни муваффақиятли тамомлади

Қашқадарёда 63 ёшли аёл университетни муваффақиятли тамомлади

Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи 63 ёшли Гулсум Хуррамова Қарши давлат университетини муваффақиятли тамомлаб, бакалавр дипломини қўлга киритди.

У университетнинг Тарих факультети Ижтимоий иш йўналишида таҳсил олган. Гулсум Хуррамова 2020 йилда, 58 ёшида талабаликка қабул қилинган.

Унинг айтишича, олий маълумот олиш болаликдан орзуси бўлган. Шу сабабдан маҳалла тизими ходимларига яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, ўқишга киришга муваффақ бўлган.

«Энг қувонарлиси шундаки, мен университетга фарзандим билан эмас, неварам билан бирга талабаликка қабул қилинганман», — дейди Гулсум Хуррамова.

Қаҳрамонимиз узоқ йиллар маҳалла тизимида фаолият юритган. У 2004 йилдан мазкур Абдулла Қодирий маҳалласи раиси сифатида ишлаган, кейинчалик Кимёгар маҳалласига раҳбарлик қилган. Ҳозирда эса Абдулла Қодирий маҳалласида ижтимоий ходим сифатида фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг