Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТДТУ ва Япония университети ўртасида меморандум имзоланди

ТДТУ ва Япония университети ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистонга Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида япония делегацияси, шунингдек, Нобел мукофоти лауреати, профессор Р.Ноёрининг ташрифи давом этмоқда.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Нагоя давлат университети делегацияси аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Нагоя университети президенти Мацуо Сейити ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов иштирок этди.

Музокараларда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, истиқболли педагог ва илмий кадрларни Япониянинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини оширишни ташкил этиш, қўшма илмий ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув якунида Тошкент давлат техника университети ва Япониянинг Нагоя университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида ўзбекистонлик иқтидорли талабаларни Нагоя университетида бепул ўқитиш бўйича Нагоя университети ва Тошкент давлат техника университети ўртасида ўзаро келишувга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг