Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хориждаги талабалар сони бўйича Ўзбекистон дунёда 5-ўринда!

Хориждаги талабалар сони бўйича Ўзбекистон дунёда 5-ўринда!

Фото: Глобал Диалог

Statista портали UNESCO маълумотлари асосида 7 май куни тақдим этган хабарга кўра, Ўзбекистон хорижда таҳсил олаётган талабалари сони бўйича дунёдаги бешинчи мамлакат ҳисобланади.

Тахминан 110 минг нафар талабаларимиз чет эл мамлакатларида ўқишаётгани кўрсатилган. Франция ва АҚШдан олдиндамиз.

Чет элда энг кўп талабаларга эга мамлакат — Хитой (1 миллиондан зиёд).

Кейинги ўринларда: Ҳиндистон (508 мингдан ортиқ), Вьетнам (137 минг) ва Германия (126 минг).

Хўш, асосан қайси мамлакатлар хориждан келган талабаларга таҳсил беряпти.

Биринчи ўринда — АҚШ, 2021 йилда бу ерда ўқиётган чет эллик талабалар сони 833 минг нафардан ошган.

Кейинги ўринларда: Буюк Британия (601 000 атрофида), Австралия (378 000 атрофида), Германия (376 000 дан ортиқ), Канада (салкам 318 000).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг