Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

AliExpress Uzcard/Humo карталари билан тўлов қилишни жорий этди

AliExpress Uzcard/Humo карталари билан тўлов қилишни жорий этди

Энди барча фойдаланувчилар Uzcard ва Humo карталари билан тўлов қилиш функцияларидан фойдаланиш имконига эга бўлдилар, етказиб беришнинг ўртача вақти эса 14 кунгача қисқарди.

Декабрда AliExpress Uzcard ва Humo тўлов тизимларини улаш жараёнини якунлади ва энди Ўзбекистоннинг бутун аҳолиси буюртмалар учун ушбу карталар орқали тўлов қилишлари мумкин.

Харидлар учун пул ечиб олиш миллий валюта — сўмда амалга оширилади.

Шунингдек, AliExpress тўғридан-тўғри рейслар туфайли Хитойдан Ўзбекистонга буюртмалар етказиб берилиши муддатини қисқартирди. Хариднинг етиб келиши ўртача муддати 14 кунгача қисқарди.

AliExpress — Хитой ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан кенг эҳтиёж товарлари сотуви бўйича МДҲдаги энг йирик онлайн-платформа. Маркетплейс ассортименти Хитой ва бошқа мамлакатлардан етказиб бериладиган қарийб 200 млн SPU (ранг ва ўлчамлар инобатга олинмаган ноёб товар бирлиги)ни ташкил қилади.

AliExpressдаги сотувчилар умумий сони тақрибан 300 минг нафарни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг