Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аномал совуқда алоқа таъминоти узлуксизлиги таъминланмоқда (фото)

Аномал совуқда алоқа таъминоти узлуксизлиги таъминланмоқда (фото)

Бугун ахборот технологиялари ва замонавий телекоммуникация имкониятлари ҳаётимизнинг асосий қисмига айланиб улгурган.

Айни пайтда кундалик фаолиятимизни уларсиз тасаввур қилишимиз амримаҳол. Оддий мисол, одатий кун тартибимизда ҳам узоқдаги яқинларимиздан ҳол-аҳвол сўраш учун ҳам алоқа тармоғи доимий ишчи ҳолатида бўлиши зарур.

Шуларни инобатга ҳолда «Ўзбектелком» АК ва унинг жойлардаги ҳудудий филиаллари ходимлари аномал совуқ об-ҳаво шароити бўлишига қарамай халқимизнинг доимий алоқада қолишини таъминлаш учун ўзларининг кундалик фаолиятини узлуксиз давом эттиришмоқда.

Соҳа мутахассислари томонидан мобил алоқа таянч станцияларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш, ҳудудларга оптик толали алоқа линияларини қуриш ҳамда абонентларни тармоққа улаш ишларини олиб бормоқда. Ўз ўрнида шундай совуқ ҳавода меҳнат қилаётган соҳа ходимлари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Компания ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан оғир вазиятда ҳам ўз фаолиятини давом эттираётган ишчилар иссиқ овқат ва муносиб иш шароитлари билан таъминланмоқда.

Жумладан, пойтахт аҳолисининг катта қисми симли интернет хизматлари билан таъминлаётган компаниянинг Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали, вилоят аҳолисининг алоқа ва телекоммуникация хизматларидан узлуксиз фойдаланишига ҳисса қўшаётган Тошкент вилояти филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси филиали мутахассилари, электормонтёр ва ишчи-муҳандислари иш жараёни иссиқ овқат ва қулай меҳнат шароитлари билан таъминланди.

Компаниянинг касаба уюшмаси қўмитаси томонидан илгари сурилган ушбу хайрли амалиёт бошқа ҳудудий филлиалларда ҳам давом эттирилмоқда.

Бундан кўзланган ягона мақсад, ҳар қандай об-ҳаво шароитда ҳам республикамиз аҳолисининг доимий алоқада қолишини таъминлашдан иборатдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг