Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Exadel Inc.» компанияси вакиллари Инновация маркази таклифига биноан Ўзбекистонга келди

«Exadel Inc.» компанияси вакиллари Инновация маркази таклифига биноан Ўзбекистонга келди

«Exadel Inc.»нинг Винницадаги офиси.

Фото: «Exadel.com»

Олти кунлик ташрифнинг мақсади «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация марказининг фаолияти билан танишиш ва IТ-таълим йўналиши бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат.

Эртага, 26 январь куни MUICда марказ резидентлари ва «Exadel Inc.» компаниясининг бош операцион директори Грегори Кацман ҳамда HR-менежери Елена Круковская билан учрашув бўлиб ўтади. Тадбир таништирув мақомига эга бўлиб, унда меҳмонлар асосан ўз компаниялари, Ўзбекистон бозорида иштирок этиши мумкин бўлган режалари ҳамда MUIC резидентлари ҳисобланган IТ-компаниялар билан ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича маълумот беришади.

Шунингдек, «Exadel Inc.» вакиллари Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда минтақавий техник мактаблардан бирининг раҳбарияти билан учрашишади. Музокаралар мавзуси — олий ўқув юртларида лабораториялар ташкил этиш бўлади.

«Exadel Inc.» — дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва IТ-консалтинг билан шуғулланадиган халқаро компаниядир. У 1998 йилда ташкил топган. Бош офиси Калифорния(АҚШ)да жойлашган. Компания олти давлатда ишлаб чиқариш марказлари ҳамда АҚШ, Белорусь, Украина, Литва, Россия ва Польша давлатлари шаҳарларида 800 нафардан ортиқ ходимига эга. Компания ташкил этилган кундан бошлаб дунёнинг йирик компаниялари: Deutsche bank, Bank of America, eBay, Sears, Abn-AMRO Bank, RBS, Sears, SAMSUNG ва бошқа компаниялар учун 500 дан ортиқ лойиҳани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг