Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва IT-иш ўринларини яратишга $50 млн ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва IT-иш ўринларини яратишга $50 млн ажратди

Фото: Жаҳон банки

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ўртасида «Рақамли инклюзив» лойиҳани амалга ошириш учун $50 млн миқдорида имтиёзли кредит ажратиш бўйича келишув имзоланди, дея хабар берди халқаро ташкилот матбуот хизмати.

Яқинда Вашингтонда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Антонелла Бассани ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва иқлим ўзгариши оқибатларига жавоб бериш бўйича ҳукумат стратегиясини муҳокама қилишди.

Молиялаштирилган лойиҳа рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва IT-хизматлари соҳасида янги иш ўринларини яратишга қаратилган.

Рақамли инклюзив ташаббус доирасида IT Park 30 ёшгача бўлган қишлоқ ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун тренинглар ташкил этади, шунингдек, IT-компанияларни жалб қилиш бўйича дастурларни ишга туширади.

Бундан ташқари, технология компанияларининг ҳудудий офисларини очишга ундаш учун 11 та IT-сервис марказлари ташкил этилади, улар ишчи кучини кенгайтириш учун моддий рағбатлантирилади.

Яна бир йўналиш — 9 минг нафар ёшларни IT-компанияларда иш билан таъминлаш, жумладан, 4,5 минг нафар аёл ва 360 нафар ногиронлиги бўлган шахс, 6,2 минг нафар фуқарони рақамли кўникмалар, мулоқот ва чет тиллари бўйича ўқитиш.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг IT-соҳасида қонунчилик базасини ишлаб чиқишни ҳам кўзда тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг