Mobiuz ва DataVolt ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Ўзбекистонда ўтказилаётган ICT Week 2025 доирасида компаниялар телекоммуникация инфратузилмаси соҳасидаги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.
Mobiuz мобил алоқа оператори «Инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари" фалсафасини акс эттирувчи стратегик мақсадларни белгилаган. Компания шунчаки тармоқ қуришни эмас, балки илғор технологиялар ҳар бир фойдаланувчига хизмат қиладиган экотизимни яратишни кўзлаяпти. Шу мақсадда Mobiuz энг замонавий ечимларни ўрганиб, амалиётга татбиқ этмоқда.
DataVolt сингари халқаро телекоммуникация ҳамжамиятининг йирик вакиллари билан стратегик ҳамкорлик айнан ана шу мақсадларга хизмат қилади.
DataVolt компанияси булутли ва маълумотлар маркази ечимларини тақдим этувчи халқаро провайдер бўлиб, 2024 йилда Тошкентдаги IT Park ҳудудида 10 мегаватт қувватга эга маълумотлар марказини қуриш ишларини бошлади. Иккинчи маълумотлар маркази Бухорода барпо этилади. Компания 2030 йилгача Ўзбекистонга 500 МВт қувватгача инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
Имзоланган меморандум доирасида Mobiuz ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ва кейинги ривожланишига кўмаклашади.
Умуман олганда, компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг янада ривожланишига, аҳоли ва бизнес учун инновацион рақамли ечимларни жорий этишга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter