Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Summit» суперкомпютери бутун ер аҳолиси 305 кунда баражарадиган ишни бир сонияда уддалайди

«Summit» суперкомпютери бутун ер аҳолиси 305 кунда баражарадиган ишни бир сонияда уддалайди

Фото: «NV.ua»

Теннесси штатидаги Окрижск миллий лабораториясида АҚШ Энергетика вазирлиги қошида дунёдаги энг кучли суперкомпютер яратилди, деб хабар беради «NV.ua».

«Summit» номини олган компютернинг кучи 200 петафлопсга тенг. Машина бир сонияда 200 млн миллиард операцияни бажаришга қодир.

«Таққослаш учун: янги машина бир сония ичида Ер юзидаги барча одамлар 305 кун давомида тинимсиз бажариши керак бўлган ишни амалга оширишга қодир», — дейилади хабарда.

«Summit» нинг қуввати Хитойда яратилган «Sunway TaihuLight» суперкомпютериникидан (93 петафлопс) икки баробарга юқори. Олимлар «Summit»дан генларнинг саратон ҳужайраларга боғлиқлигини ўрганишда, шунингдек, иқлимий ўзгаришларни моделлаштириш орқали об-ҳаво башоратлари аниқлигини оширишда фойдаланиш ниятида.

Бундан ташқари суперкомпютердан ҳарбий технологияларни яратишга ҳам фойдаланилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг