Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги йўналишлар очилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги йўналишлар очилади

Инҳа университети вице-президенти Инкё Чонг бошчилигидаги делегация.

Фото: «Mitc.uz»

27 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Инҳа университети вице-президенти Инкё Чонг билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 4-босқич талабаларининг “3+1” дастури доирасида Корея Республикасида ўқишни муваффақиятли тамомлаб қайтишганини қониқиш билан эътироф этишди.

Мулоқот чоғида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, жумладан, бакалавриат таълимида янги йўналишлар очиш, шунингдек, мавжуд ва янги йўналишларда магистратура таълимини ташкил этиш режалари келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг