Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uber» электровелосипедлар ижарасини йўлга қўйди. Хизматдан 30 дақиқа фойдаланиш 2 доллар туради

«Uber» электровелосипедлар ижарасини йўлга қўйди. Хизматдан 30 дақиқа фойдаланиш 2 доллар туради

«Uber Bike by JUMP» хизмати.

Фото: «ITC.ua»

«Uber» компанияси ўз сервиси фойдаланувчилари учун «Uber Bike» хизматини ишга туширди. Мазкур хизмат орқали электровелосипедларни ижарага олиш ва унинг ёрдамида белгиланган манзилга мустақил етиб олиш мумкин, деб хабар берди «ITC.ua».

«Uber Bike by JUMP» хизмати ҳозирча Сан-Францискода «пилот» режимида ишламоқда, у Нью-Йоркнинг «Jump» стартапи билан ҳамкорликда ишга туширилган. Велосипед синовида қатнашиш учун ариза топшириш даркор, чунки ҳозирги босқичда мижозларга фақатгина 250 нусха электродвигателли велосипедлар тақдим этилган.

Велосипед буюртмаси стандарт «Uber» дастуридаги «Bike» функциясини танлаш орқали амалга оширилади. Шундан сўнг, харитада энг яқин масофада бўш турган велосипед кўрсатилади. Фойдаланувчи мазкур дастур орқали уни брон қила олади — айни шу вақтдан бошлаб вақт ҳисоблана бошланади. Фақатгина велосипед ёнида мустақил етиб олишингизга тўғри келади.

«Jump» электровелосипедларининг ҳар бирига рақамли кодда ишлайдиган U-симон қулф ўрнатилган. 

Велосипед ижараси 30 дақиқа учун 2 долларни ташкил этади, ортиқча ҳар бир дақиқа учун яна 0,07 доллардан тўлаш керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг