Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда «муаллақ» пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди

Наманганда «муаллақ» пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди

Фото: «УзА»

Наманган шаҳри кўчаларида муаллақ, яъни ҳавода осилиб тургандек кўринадиган пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди.Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Бу йўлак шаҳар кўчаларида асфальт устига чизиб қўйиладиган, ҳайдовчилар ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тили билан айтганда «зебра» чизиғидир.

– Президентимизнинг барча соҳаларда инновацион ғоя ва лойиҳалар жорий этилишига қаратаётган эътибори мени шу ғоя устида изланишга ундади ва излаган нарсамни топдим, – дейди вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати бошқармаси йўл назорати бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенат Элмурод Комилов. – Дастлаб қоғозга тушириб тақдим этилган лойиҳа раҳбарият томонидан маъқулланиб, синов тариқасида бир-икки жойда амалга ошириш тавсия қилинди.

Мазкур инновацион ғоянинг моҳияти шуки, пиёдалар ўтиш йўлаги узоқдан келаётган автомашина ҳайдовчиси кўзига муаллақ тургандай бўлиб кўринади ва ҳайдовчи ҳушёрлигини ошириб, тезликни камайтиради, натижада пиёдалар йўлдан хотиржам ўтишлари имконияти ортади. Бундай эффект «зебра»ни асфальтга 3D форматда тушириш орқали эришилади. Чизиқларининг ердан кўтарилиб тургандай кўриниши соялар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунинг учун одатдаги оқ буёқдан ташқари, қора ҳамда кулранг бўёқнинг икки хил комбинацияси талаб этилади.

Новшество: "Зебра" с применением оптической иллюзии

Шундай пиёдалар ўтиш йўлагининг дастлабки иккитаси Наманган шаҳрининг Оромгоҳ ва Нодим Намангоний кўчаларида жорий қилинди.

– Аввалига кўзларимга ишонмай, машинамни тўхтатиб, пастга тушиб чизиқни олдига бориб кўрдим, – дейди ҳайдовчи Аҳадхон Усмонов. – Одатдаги чизиқ экан. Лекин жуда ўхшатишибди, ҳайдовчини анча ҳушёр тортирар экан.

13.jpg

– Пиёдалар ўтиш жойида содир бўладиган кўнгилсиз ҳодисаларни тенг ярмига камайтириш имконини берадиган бу лойиҳани янада такомиллаштириш борасида изланаяпмиз, – дейди Элмурод Комилов.–Яъни, чизиқ ва сояларга термопласт ашё билан ишлов берилса, улар тунда ҳам яққол кўринадиган бўлади. Ҳозирча шаҳарнинг 8 тартибга солинмаган ўтиш жойида шундай ўтиш йўлаклари бўлади. Жами 40 дан зиёд шундай йўлакларга янги технология босқичма-босқич жорий қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг