Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Водий ва Тошкент вилоятида аналог телевидение 15 январдан тўхтатилади. Қолган ҳудудларда-чи? (тўлиқ жадвал)

Водий ва Тошкент вилоятида аналог телевидение 15 январдан тўхтатилади. Қолган ҳудудларда-чи? (тўлиқ жадвал)

2018 йилнинг 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.

Фото: «Xabar.uz»

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази республикамиз ҳудудида ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатиш муддатларини эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.

Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш муддатлари:


Вилоятлар

Тўхтатилиш санаси

1  Андижон вилоятида 2018 йилнинг 15 январидан.
2  Фарғона вилоятида 2018 йилнинг 15 январидан.
3  Наманган вилоятида 2018 йилнинг 15 январидан.
4  Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 15 январидан.
5  Сирдарё вилоятида 2018 йилнинг 15 апрелидан.
6  Жиззах вилоятида 2018 йилнинг 15 майидан.
7  Самарқанд вилоятида 2018 йилнинг 1 июнидан.
8  Бухоро вилоятида 2018 йилнинг 15 июнидан.
9  Навоий вилоятида 2018 йилнинг 15 июнидан.
10  Хоразм вилоятида 2018 йилнинг 1 июлидан.
11  Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг 15 июлидан.
12  Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йилнинг 10 сентябридан.
13  Сурхондарё вилоятида 2018 йилнинг 5 ноябридан.
14  Қашқадарё вилоятида 2018 йилнинг 5 декабридан.

Шундай қилиб, 2018 йилнинг 5 декабридан Ўзбекистон тўлиқ рақамли телеэшиттиришларга ўтади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг