Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

WATG стартапи дунёда биринчи бор эркин шаклдаги уйни чоп этади

WATG стартапи дунёда биринчи бор эркин шаклдаги уйни чоп этади

3D-босма орқали яратиладиган уйлар.

Фото: «Hi-News»

3D-босма орқали уйлар лойиҳасини яратишга ихтисослашган Американинг «WATG Urban» компанияси яқин кунларда инсонлар яшай оладиган уйларни қуришни бошлайди, деб хабар берди «Hi-News».

Мутахассислар инновацион технологиялар ёрдамида бунга қадар фақатгина таассуротлар орқали яратиш мумкин бўлган мураккаб архитетура шаклларини яратиш имкониятини қўлга киритди. Стартап қиммат бўлмаган материаллар ва қурилишнинг мавжуд усулларидан фойдаланган ҳолда замонавий уйларни яратиш ниятида.

Фото: «Hi-News»

Уч ўлчамли босма қурилиш материалларини тежаш имконини беради. Улар бу орқали қурилишда ишлатиладиган барча матералларни — цемент, пластик, ёғоч ва гипсларни ярата олади. Стартап технологияси ёрдамида яратилган бир неча килограммлик тўсин бир ярим тоннагача юкланишни кўтара олади, гипсли пенопласт эса ёнғинга чидамлидир.

Айни вақтда маҳаллий ҳукумат билан музокаралар ўтказилиб, керакли ҳужжатлар тайёрланмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати ҳозирча очиқланмади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг