Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Кремль Симоняннинг даҳшатли таклифига муносабат билдирди

Кремль Симоняннинг даҳшатли таклифига муносабат билдирди

«Россия Сегодня» ва РТ телеканаллари бош муҳаррири Маргарита Симонян ўзининг «ЧТД» дастурида Сибир узра ядровий бомбани портлатишни таклиф қилди.

У Сибир осмонида, 100 км баландликдаги атмосферада ядровий портлашни ташкил этиш кераклигини айтди.

Симоняннинг сўзларига кўра, агар юзлаб километр узоқликда портлаш қилинса, ядровий қиш бўлмайди, кўп одам ҳам ўлмайди, лекин барча радиоэлектроника ва сунъий йўлдошлар ишдан чиқади.

«Биз 1993 йилга қайтамиз — симли телефонлар билан. Биз ажойиб яшардик. Шунда мен бахтли бўламан! Мен фарзандларимга гаджетларни тақиқлаганман, кейин нима учун ҳаммада гаджет бор,уларда эса йўқлигини тушунтиришим шарт бўлмайди» — дейди РТ бош муҳаррири.

Шу билан бирга, у «ядро ультиматуми» Украинадаги ҳарбий можарони ҳал қилишнинг калити бўлади, деб ҳисоблайди.

Кремль Сибир устида ядровий синов ўтказиш ғоясини рад этди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай муҳокамалар бўлмаган.

«Унутмайликки, Маргарита расмий давлат органларида ишламайди, шунинг учун унинг сўзлари ҳар доим ҳам расмий позицияни акс эттирмайди», деди Кремль матбуот котиби.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring