Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2026 йил июли АҚШ тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2026 йил июли АҚШ тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Фото: Reuters

АҚШ Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси (NOAA) маълум қилишича, 2026 йил июл ойи мамлакатнинг қитъадаги қисмида метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июл бўлган.

Ўтган ойда АҚШда ўртача ҳаво ҳарорати Фаренгейт бўйича 76,89 даража (Целсий бўйича 25 даража)ни ташкил этган.

Фақат Аляскада ёз одатдагидан салқин келди, мамлакатнинг 48 штатида эса юқори ҳарорат қайд этилган.

NOAA прогнозларига кўра, август ойида ҳам АҚШ қитъа қисмининг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан юқори бўлиши кутилмоқда.

Июл ойи учун аввалги рекорд 1936 йилда қайд этилган ва АҚШда кучли қурғоқчилик кузатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг