Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон–Эрон чегарасида эронлик икки ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистон–Эрон чегарасида эронлик икки ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: Fotolia / dalajlama

Афғонистон–Эрон чегарасида эронлик икки ҳарбий террорчилар билан отишмада ҳалок бўлди, уч нафари оғир жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Tasnim» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужум Систон ва Белужистон вилоятлари чегарасида содир бўлган.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасидаги Эрон ва Испания терма жамоалари ўйини пайтида террорчилар чегарачиларга ҳужум қилишган.

Ушбу вилоят чегара ҳудудида аҳён-аҳёнда эронлик чегарачилар қўшни Покистон ва Афғонистондаги жангарилар билан тўқнашиб туришади.

Террорчилар Эрон ҳудудида қўпорувчилик қилмоқчи бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг