Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонга қулаган самолёт: тирик қолганлардан бири қишлоққа ўзи етиб борган

Афғонистонга қулаган самолёт: тирик қолганлардан бири қишлоққа ўзи етиб борган

Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда тирик қолганлардан бирининг ўзи яқин атрофдаги қишлоққа ёрдам сўраб етиб борган. Шу орқали у бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Афғонистон телеканали хабарига кўра, тирик қолган йўловчи Педу қишлоғига етиб бориб, ёрдам сўраган. У имо-ишоралардан фойдаланган.

Қайд этилишича, қишлоқ аҳолиси омон қолган шахсни «Толибон» вакилларига олиб борган.

«Толибон» ОАВга самолётдаги хорижликлар ҳозир уларнинг назорати остида эканлигини тасдиқлади.

Россиянинг Маш телеграм-каналига кўра, қишлоққа етиб борган йўловчи — Игор Сивороткин эди.

«Бу тиббиёт ходими Игор Сивороткин, бортдагиларнинг энг ёши эди. У маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилишга ва ҳатто қариндошларига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлди. Унинг шарофати билан ҳалокатдан омон қолган бошқа одамлар ҳам нажот топиш имконига эга бўлди», деб ёзади канал.

Аввалроқ Ҳиндистондан Россияга кетаётган самолёт Афғонистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинганди. Кейинчалик маълум бўлишича, тўрт йўловчи омон қолишга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг