Американинг яна бир штатида одамлар ўққа тутилди

АҚШнинг Огайо штатида номаълум кимса одамларни ўққа тутди. Ҳозирча қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумот берилмади.
Нашрда хабар қилинишича, ҳодиса бугун, 4 августда содир бўлган. Гувоҳлик беришларича, 5 киши ўлдирилган ва бир неча одам яраланган.
Террорга нима сабаб бўлгани аниқланмоқда, ҳодиса жойида полиция ва бошқа хизмат турлари фаолият олиб боряпти. Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Техас штатидаги Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида террорчи томонидан харидорлар томон ўқотар қуролдан ўт очилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter