Бешинчи авеню энди энг қиммат эмас
АҚШнинг «Cushman & Wakefield» компанияси жаҳоннинг энг қиммат кўчалари рейтингини тузди. Гонконгнинг Козуэй-Бэй кўчаси Нью-Йоркнинг машҳур Бешинчи авенюсини ортда қолдирди.
Козуэй-Бэйда жойлашган кўчмас мулкни бир йилга ижарага олиш квадрат фути учун 2671 доллар, Бешинчи авенюда эса — 2250 доллар. Лондондаги Бонд-стрит (1 квадрат фути учун 1744 доллар) жаҳондаги учинчи, Европадаги энг қиммат кўча.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter