Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Фаластин бўйича лойиҳа қабул қилди

БМТ Фаластин бўйича лойиҳа қабул қилди

Фото:«China Daily»

БМТ Бош ассамблеясида Фаластин халқини қўриқлаш талаб қилинган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Туркиянинг саъй-ҳаракатлари ҳамда Жазоирнинг қўллаб-қувватлаши туфайли БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессияси чақирилди.

Сессияда АҚШ томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашида рад этилган Фаластин халқини қўриқлаш ҳақидаги қонун  лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун овозга қўйилди.

Қонун лойиҳаси 120 та овоз билан қабул қилинди. Лойиҳага 8 давлат қарши чиқди, 45 давлат бетараф қолди.

Лойиҳада: «БМТ Бош котибидан вазиятни тадқиқ этиб, қисқа фурсатда ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан 60 кун мобайнида Исроил истилоси остидаги Фаластинда фуқароларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш ҳақида ёзма ҳисобот тақдим этиши керак», – дейилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг