Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британияга «Франклин» тўфони ёпирилди (фото)

Британияга «Франклин» тўфони ёпирилди (фото)

Фото: BBC

Буюк Британияга «Франклин» тўфони ёпирилди, қаттиқ шамол дарахтларни илдизи билан суғуриб ташлаяпти, баъзи жойларни сув босмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Шимолий Ирландиянинг айрим туманларини кучли сел босди, Англия, Шотландия ва Уэлсда ҳам сув тошқинлари хавфи сақланиб турибди.

«Франклин» уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ва 1,4 миллиондан ортиқ уйни электрсиз қолдирган «Юнис» тўфони ортидан, бир неча кун ўтиб, кириб келди.

Метеохизмат Британиянинг турли қисмларига ҳар хил огоҳлантиришлар юборди. Энг кучлиси — сариғи Шимолий Ирландияга йўлланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг