Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буюк Британиянинг янги бош вазири электр энергияси учун ҚҚСни бекор қилади

Буюк Британиянинг янги бош вазири электр энергияси учун ҚҚСни бекор қилади

Энди Бёрнем.

Фото: AP Photo

Буюк Британиянинг янги бош вазири Энди Бёрнем уй хўжаликлари учун электр энергиясига қўлланиладиган ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) бекор қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

1 октябрдан электр учун солиқ ставкаси амалдаги 5 фоиздан нулгача туширилади. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, бу оилаларга йилига камида 45 фунт стерлинг (тахминан 53 евро) тежаш имконини беради.

AFP маълумот беришича, ушбу чорани амалга ошириш жорий молиявий йилда ҳукуматга тахминан 850 млн фунт стерлинг (996 млн евро)га тушади.

Ислоҳотни янги қарзлар ҳисобидан эмас, балки ишчилар учун мўлжалланган, қиймати 1,8 миллиард фунт стерлинглик рақамли гувоҳномалар лойиҳасидан воз кечиш эвазига молиялаштириш режалаштирилмоқда. Аввалги ҳукумат ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун шундай ҳужжатларни жорий этишни таклиф қилган эди, бироқ ташаббус жиддий танқидга учради, парламент қўмитаси эса уни мутлақ муваффақиятсизлик деб атади.

Бёрнемнинг қарори британияликларнинг электр энергияси учун харажатлари юқори бўлган бир пайтда қабул қилингани эътиборга молик. Ҳозирда битта хонадон электр токи учун йилига ўртача 1 862 фунт стерлинг (2 190 евро атрофида) тўлов қилмоқда.

«Электр энергияси харажатлари учун солиқларни зудлик билан камайтирамиз, шу тариқа одамларга ўз пуллари ҳамда келажакка ишончни қайтарамиз», — деб баёнот берди Бёрнем.

Молия бозорлари янги бош вазирнинг режасини хавотир билан қарши олди. Инвесторлар Бёрнемнинг бу каби қўллаб-қувватлов чоралари давлат харажатларини ошириб юборишидан хавфсирашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг