Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чиқинди тозалаётган йўлбарс барчани ҳайратда қолдирди

Чиқинди тозалаётган йўлбарс барчани ҳайратда қолдирди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ҳиндистондаги миллий боғда чиқинди йиғаётган йўлбарсдан ҳайратда қолишди, деб ёзади NDTV.

ОАВ маълумотларига кўра, йўлбарс боққа ташриф буюрувчилар улоқтирган пластик чиқиндиларни йиққан. Йиртқичнинг ахлатни тишлари билан ушлаб тургани тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалгач, одамлар унинг хатти-ҳаракатидан ҳайратда қолишди.

Шарҳловчилар шишаларни улоқтирган шахсларни қоралади ва ҳатто йўлбарс ҳам атроф-муҳитни тоза сақлаш муҳимлигини тушунишини таъкидлади.

«Бу бир вақтнинг ўзида чиройли ва қайғули. Йўлбарс биздан кейин табиатни тозалашга мажбур бўлганидан уяламан», — деб ёзди муҳокама иштирокчиларидан бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг