Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕИга аъзо бўлмаган давлатларнинг Украинага ёрдами 5 бараварга қисқариши мумкин

ЕИга аъзо бўлмаган давлатларнинг Украинага ёрдами 5 бараварга қисқариши мумкин

Фото: EU Parliament/dpa

Financial Times нашрининг ёзишича, 2027 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларнинг Украинага кўрсатадиган молиявий кўмаги қарийб беш бараварга камайиши кутилмоқда.

Еврокомиссия маълумотига кўра, Киевнинг ЕИдан ташқаридаги иттифоқчилари келаси йил учун ҳозирча бор-йўғи 4 миллиард евро ажратишга ваъда берган. Таққослаш учун, улар 2026 йилда Украинага 19 миллиард евро тақдим этган эди.

Бундай шароитда Брюссел Украинани молиялаштириш учун қўшимча чораларни изламоқда. Хусусан, қарз мажбуриятларини (қимматли қоғозлар) чиқариш имконияти кўриб чиқиляпти, шунингдек, Буюк Британия, Канада ва Япониядан ёрдам ҳажмини ошириш талаб қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг