Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон-Афғонистон чегарасидаги тўқнашувда камида уч киши ҳалок бўлди

Эрон-Афғонистон чегарасидаги тўқнашувда камида уч киши ҳалок бўлди

Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегара пости яқинида содир бўлган отишмада икки эронлик чегарачи ва бир «Толибон» жангчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бир неча киши жароҳатланган. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Бироқ тўқнашув икки давлат ўртасида сув ҳуқуқлари бўйича кескинлик ортиши фонида содир бўлди.

Расмий Теҳрон «Толибон» ҳукуматини Ҳилманд дарёсидан Эроннинг қуриб қолган шарқий ҳудудларига сув оқимини чеклаб, 1973 йилда тузилган шартномани бузганликда айблади, Бироқ «Толибон» бу айбловни рад этган.

«Бугун Нимроз вилоятида Эрон чегара кучлари Афғонистонга қарата ўт очди, бу эса қарши жавоб билан кутиб олинди», деган «Толибон» бошқарувидаги ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такор.

Эрон томоннинг маълумот беришича, чегарадаги отишма вақтида 2 нафар чегарачи ҳалок бўлган. 2 нафар Эрон фуқароси яраланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг