Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Eurovision–2019» қаерда ўтказилади: Тел-Авив ёки Қуддус?

«Eurovision–2019» қаерда ўтказилади: Тел-Авив ёки Қуддус?

Фото: «questtravelgroup.com»

Исроиллик қўшиқчи Нетта Барзилай бу йил «Eurovision»да ғолиб бўлганидан сўнг, келаси йили ушбу танлов қаерда ўтказилиши кўплаб баҳсларга сабаб бўлди: Тел Авивми ёки Қуддус шаҳри?

АҚШ Исроилнинг пойтахтини Қуддус шаҳри деб тан олгани ушбу баҳсларни яна авж олдирди. Куни кеча ушбу баҳсларга нуқта қўйилди. «Eurovision–2019» Тел-Авив шаҳрида ўтказиладиган бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Исроил ҳукумати мусобақани Қуддус шаҳрида ўтказишни истаётган эди. Лекин шундай қилинса, кўплаб давлатлар бунга қарши чиқишини билиб, бу қароридан воз кечди.

Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилган 63-«Евровидение» қўшиқ мусобақасида «Toy» номли қўшиғи билан Исроил шарафини ҳимоя қилган Нетта Барзилай ғолиб бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг