Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Финляндияда парламентга сайловлар бўлиб ўтяпти

Финляндияда парламентга сайловлар бўлиб ўтяпти

Фото: «Trend.Az»

Бугун, 14 апрель куни Финляндияда парламентга сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Якшанба куни тонгги соат 09:00 да очилган сайлов участкалари кечки соат 20:00 гача ишлайди. Сайлов тугаши билан дастлабки овоз бериш натижалари эълон қилинади. Якуний ҳисоб-китоблардан сўнг парламент (Сейм) таркиби ва ҳукумат шакллантирилиб, бош вазир тайинланади.

Сайловларга 19 та партиядан 2,5 минг нафар номзод қўйилган. Уларга мамлакатнинг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари овоз бериш ҳуқуқига эга, деб ёзмоқда «Yle».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг