Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги авиашоуда йирик ёнғин: 300 та автомобиль ёниб кетди

Ҳиндистондаги авиашоуда йирик ёнғин: 300 та автомобиль ёниб кетди

Фото: «Корреспондент.net»

Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бангалор шаҳрида ўтказилган «Aero India-2019» авиашоусида содир бўлган ёнғин оқибатида 300 та транспорт воситаси ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Ёнғин Елаханка аэродроми ёнидаги автотураргоҳда чиқиб, автобус, енгил машина, мотоцикл ва скутерларни қамраб олган.

Ёнғинга кимдир сигаретани ўчирмасдан қуруқ ўтга ташлагани сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Кучли шамол эса ўтнинг янада авж олишига сабаб бўлган.

Ёнғин жойига 12 та ўт ўчирувчи машина етиб келган, вазиятни баҳолаш учун вертолёт юборилган. Айни дамда олов тўлиқ бартараф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг