Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳийлами ё...? Лукашенконинг буйруғи билан мухолиф блогер самолёт бортида қўлга олинди

Ҳийлами ё...? Лукашенконинг буйруғи билан мухолиф блогер самолёт бортида қўлга олинди

Беларус президенти Александр Лукашенко шахсан бошқа давлат ҳудудига учаётган Ryanair самолётини Минскда қўндиришни буюрди. Ушбу самолётда мухолиф блогер Роман Протасевич бўлган.

Дастлаб самолёт портловчи ускуна ўрнатилгани ҳақида хабар сабаб қўндирилгани айтилган. 

Таъкидланишича, самолёт Литва билан чегарадан деярли ўтиб кетган, учувчилар қўнишга рухсат сўраб Минскка мурожаат қилишган.

«Вазият дарҳол президентга хабар қилинди. Лукашенко самолётни буриш ва уни қабул қилиш тўғрисида буйруқ берди.

Бундай вазиятда энг муҳими одамларнинг хавфсизлиги ва ҳаётидир», - дейилади «Пул первого» Телеграм каналида.

Аммо самолёт қўнгач, мақсад бошқа экани маълум бўлган. Самолёт бортидаги NЕХТА Телеграм канали асосчиси Роман Протасевич ҳибсга олинди. 

Бунгача Беларус Тергов қўмитаси NЕХТА Телеграм канали яратувчилари Роман Протасевич ва Степан Путилони экстрадиция қилиш учун Полшага ҳужжатлар юборгани маълум бўлган.

Беларусда Протасевич ва Путило оммавий тартибсизликларни уюштиришда, шунингдек, фаолияти асосида қасддан ижтимоий адоватни қўзғатишга қаратилган ишларда айбланмоқда. Улар давлатлараро қидирувга берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг