Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳусийлар Яман жанубини нишонга олди, камида 53 киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Яман жанубини нишонга олди, камида 53 киши ҳалок бўлди

Фото: Vesti.az

Ҳусий жангариларининг Яман жанубидаги Шабва вилоятидаги ҳарбий лагерга йўллаган ракета ҳужуми оқибатида 53 киши ҳалок бўлди. 

Синхуа ахборот агентлиги бу ҳақда Шабвадаги маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берди. Шунингдек, 200 дан ортиқ одам яраланган.

Ҳусийлар ҳукумат кучларининг ўқув машқлари пайтида Ал-Алам ҳарбий лагерига баллистик ракета ҳужуми уюштирган. Ҳужум бўлинма учун катта йўқотишларга олиб келди.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг якуний сони ҳали расмий манбалар томонидан тўлиқ тасдиқланмаган.

Аввалроқ ҳусийлар Яманнинг тан олинган ҳукумати қароргоҳини ҳам нишонга олганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг