Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исландияда вулқон отилди: шаҳарча кулга айланмоқда

Исландияда вулқон отилди: шаҳарча кулга айланмоқда

Исландиядаги вулқон отилиши якшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 ларда бошланди ҳали ҳам давом этмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, яқин кунларда яна вулқонлар отилиши мумкин.

Исландиянинг жануби-ғарбий қисмида вулқон отилиб, яқин атрофдаги шаҳарчага лава оқиб тушиб, уйлар ёниб кетди. Бу охирги ҳафталарда минтақада кузатилган иккинчи ҳодисадир.

Исландиянинг RUV жамоат телерадиокомпанияси томонидан ўрнатилган камера Гриндавикга лава оқимини келиб, биноларни кул қилаётганини тасвирга олди. Исландия Фуқаролик муҳофазаси агентлиги вакили Хёрдис Гудмундсдоттир аввалроқ лава шаҳарга етиб бориши ва инфратузилмага зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Балиқчилар шаҳри ҳисобланган Гриндавик аҳолиси вулқон отилганидан кейин эвакуация қилина бошлаган.

Лава оқими кучайганидан кейин полиция огоҳлантириш даражасини оширди. Вазиятни кузатиш учун Исландия соҳил хавфсизлик хизмати вертолёти ҳам сафарбар этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг