Жо Байден қирол Чарлз IIIнинг тахтга чиқиш маросимини ўтказиб юборади
Президент Жо Байден қирол Чарлз IIIнинг яқинлашиб келаётган тож кийиш маросимида қатнашмайди. Унинг ўрнига АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден маросимга боради.
Байден 4 апрель куни телефон орқали қирол Чарлз III ни табриклади ва «келажакда қирол билан Буюк Британияда учрашиш истагини» билдирди, — дейилади Оқ уй баёнотида.
Қиролнинг тож кийиш маросими 6 май куни Лондондаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади. Бу тож кийиш Елизавета II тахтга ўтирган 1953 йилдан бери биринчи марта бўлади. Маълум бўлишича, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дуайт Эйзенхауэр ҳам тож кийиш маросимида қатнашмаган.
Кеча, 4 апрель куни Букингем саройи қирол ва қиролича турмуш ўртоғи сурати ҳамда тож кийиш маросимига таклифномани эълон қилди. Таклифнома 2000 дан ортиқ меҳмонларга юборилди.
Маросим уч кун давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter