Карам — кариес кушандаси
Брокколи ва оддий карам тиш чиришининг олдини олиш хусусиятига эга. Олимлар аниқлашича, ушбу сабзавотлар таркибидаги дииндолилметан (DIM) молекуласи кариесга сабаб бўлувчи бактерияларнинг 90 фоизини йўқ қила олади.
Мазкур табиий молекула брокколи, брюссел карами ва бошқа барча карам турларида учрайди. У тиш юзасида зарарли бактериялар қатлами ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиб, тиш эмалини емирилишдан ҳимоя қилади.
Шифокорлар дииндолилметан молекуласининг яллиғланишга қарши курашиш ҳамда хавфли шишлар ва ўсма касалликларининг олдини олиш хусусиятларини ҳам алоҳида қайд этишмоқда.
Олиб борилган муваффақиятли тадқиқотлардан сўнг, ушбу фойдали моддани келгусида тиш пасталари ҳамда оғизни чайишда қўлланиладиган воситалар таркибига қўшиш режалаштирилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter