Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лос-Анжелесда актёр отиб ўлдирилди

Лос-Анжелесда актёр отиб ўлдирилди

Америкалик актёр Жонни Вектор Лос-Анжелесда отиб ўлдирилди, у машинасини тунамоқчи бўлган ўғрилар қурбонига айланди.

«Жонни таъсирчан одам эди. У шунчаки истеъдодли актёр эмас, балки уни таниган ҳар бир киши учун ҳақиқий намуна эди», деб ёзади унинг агенти Девид Шоул.

Онасининг сўзларига кўра, номаълум шахслар актёрнинг машинасини тунашаётганида Вектор  ҳодиса устидан чиқиб қолган. Ўғрилар актёрга ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетишган. Полиция жиноятчиларни қидирмоқда, ҳозирча уларнинг шахси аниқланмаган.

Актёр 37 ёшда эди ва у қатор телесериалларидаги роллари билан танилган. Вектор ўзини сценарийнавис ва продюсер сифатида ҳам кўрсатишга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг