Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лотин ёзуви. Қозоғистон шаштидан тушадими?

Лотин ёзуви. Қозоғистон шаштидан тушадими?

Фото: «Getty Images»

Қозоғистонда лотин ёзувидан фойдаланишга ўтиш президент белгилаганидан яна 10 йилга кечикиши мумкин. «KP.ru» ёзишича, Қозоғистон ҳукумати бу жараённи камида 2030-2035 йилларгача чўзмоқчи. Ҳар ҳолда мамлакат дипломатик доираларидаги юқори мансабли шахслар ўртасида шундай гаплар йўқ эмас.

Сайтнинг ёзишича, кириллчадан воз кечишга киришилганига икки йил бўлиб қолганига қарамай, Қозоғистондаги биронта идора ўз сайтини лотинчага янгилагани йўқ. Фақат биргина истисно бор — бу республика президентининг ишлар бошқармаси.

Собиқ президент Нурсултон Назарбоев лотинчага ўтишни 2025 йилда тугатишни топширганди, аммо катта авлод вакилларига лотинчани ўргатиш осон кечмаяпти.

«Лотинча трендда қолгани маъқул, бу ҳақиқатан ҳам тилимиздаги барча товушларни ифодалаб бера олувчи алифбо. Аммо бунчалик тез — атиги етти йилда лотинчага ўтишга мамлакатимиз улгурмайди», — «Известия» газетаси амалдорлардан биридан иқтибос келтирмоқда.

Худди шу амалдорнинг гапига кўра, ташқи ишлар вазирлиги ва ҳукуматда лотинчага «аста-секин» ўтиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг