Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макка шаҳрига тўфон ёпирилди (видео)

Макка шаҳрига тўфон ёпирилди (видео)

Саудия Арабистонида тўфон кучли ёғингарчиликларни келтириб, ҳудудларда сув босиш ҳодисалари кузатилди.

Видеода шамолнинг кучлилигидан одамларни суриб кетаётганини кўриш мумкин. 

«Шу кунларда дунёда турли табиат ҳодисалари билан боғлиқ катаклизмлар ортиб кетган. Масалан, Чилида жуда кучли ёғинлар ортидан, сув тошқин, сув босишлар, Канада ва ороллар тўплами Гавайида кузатувлар тарихидаги мисли кўрилмаган ўрмон ёнғинлари, Ҳиллари тўфонининг АҚШнинг Калифорния ва Мексика ҳудудларига ёпирилиши, турли минтақаларда аномал иссиқликлар кузатилишда давом этмоқда.

Жанубий ярим шарда совуқ давр бўлишига қарамай, ЖАР, Австралия шимоли, Аргентина, Боливияда мавсумга хос бўлмаган ғайритабиий иссиқликлар кузатилмоқда», деб ёзади иқлимшунос  Э.Абдулаҳатов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг