Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур шахматчи «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди

Машҳур шахматчи «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди

Машҳур шахматчи Гарри Каспаров Россиянинг «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди.

«Росфинмониторинг мухолифатчи Гарри Каспаровни (илгари «хорижий агент» деб эълон қилинган) уларнинг экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадорлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлган шахслар ва ташкилотлар рўйхатига киритди.

Бу шуни англатадики, Россия банклари унинг маблағларини музлатиб қўйиши ва хизматларини тўхтатиб туриши керак.

Рўйхатда Каспаров исмининг ёнида «юлдузча» бор, бу унга нисбатан «террорчилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини билдиради, деб ёзади «Медиазона» нашри.

Расмийлар шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпионига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида аввал хабар бермаган.

«Террорчилар ва экстремистлар» рўйхати «Росфинмониторинг» томонидан юритилади - у автоматик равишда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг «экстремистик» ёки «террорчилик» моддаси бўйича иш қўзғатилган шахсларни - ҳатто суд ҳукми чиқарилишидан олдин ҳам ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Каспаров шахматдаги фаолиятини 2005 йилда якунлаган. 2013 йилда Россиядан чиқиб кетган Каспаров Владимир Путин ҳокимиятини ашаддий танқидчиларидан саналади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг