Момақалдироқ 30 дан зиёд ҳиндистонлик умрига зомин бўлди
Ҳиндистонда момоқалдироқ туфайли 30 дан зиёд киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Куни кеча Ҳиндистонда момақалдироқ ҳамда кучли шамол туфайли 34 киши ҳалок бўлгани ҳақида «India Today» нашри ҳам хабар тарқатган.
Нашр маълумотларига кўра, момақалдироқ Уттар-Прадеш штатида 10 нафар, Жаркҳанд ва Биҳар штатларида 12 нафардан кишининг ҳаётига зомин бўлган.
«India TV» телеканалининг хабар беришича, ноқулай об-ҳаво туфайли, шунингдек, 28 киши жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter