Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мьянмада «Reuters» агентлигининг икки нафар журналисти етти йилга қамалди

Мьянмада «Reuters» агентлигининг икки нафар журналисти етти йилга қамалди

Фото: «Vi.rfi.fr»

Бугун, 3 сентябрь куни Мьянма суди «Reuters» агентлигининг икки нафар журналистини етти йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, деб хабар берган «Newsru.com». Улар мамлакатда мусулмон-роҳинжалар ўлдирилиши юзасидан суриштирув давомида давлат сирини ошкор қилганликда айбланган.

«Reuters» репортёрлари — 32 ёшли Ва Лон ва 28 ёшли Кья Со Оо 2017 йилнинг 12 декабрь куни ҳибсга олинганди.

Журналистларнинг айтишича, уларга махфий маълумотларни Мьянма ресторанларидан бирида икки нафар полиция ходими берган, шундан сўнг уларни тутишган.

«Reuters» бош муҳаррири Стивен Адлер бугунги кунни «Мьянма, агентлик ва бутун дунё матбуоти учун қайғули кун» деди. Агентлик суд қарорига аввалига минтақа, кейин Олий суд даражасида апелляция бермоқчи.

Қолаверса, БМТ, Европа иттифоқи, АҚШ, Канада ва Австралия Мьянма судидан ўз қарорини ўзгартиришни ва журналистларни озодликка чиқаришни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг