Ниҳоят: Энг йирик Boeing 737 MAX самолётидан фойдаланишга рухсат берилди
Boeing 737 MAX 10.
The Wall Street Journal ёзишича, АҚШ федерал авиация бошқармаси (FAA) бир неча йил деганда ниҳоят Boeing 737 MAX 10 самолётидан фойдаланишга узил-кесил рухсат берди. Натижада концерн ушбу туркумдаги самолётларни кенг миқёсда етказиб бериш имконига эга бўлди.
«Ҳар томонлама хавфсизлик текширувлари, жумладан, минглаб соатлик синов парвозларидан сўнг, FAA мутахассислари бу ўта муҳим самолёт таъминотини маъқуллашга тайёр», — деб баёнот берди АҚШ транспорт вазири Шон Даффи.
Фото: Seattle Times
Компания ушбу моделни сертификатлашга 2020-йилларнинг бошидан бери ҳаракат қилади, бироқ Boeing самолётлари хавфсизлиги атрофидаги бир қатор можаролар фонида қарор қабул қилиш доим ортга суриб келинган. Нашр қайд этишича, айни пайтда авиакомпаниялар 1 550 тадан ортиқ Boeing 737 MAX 10 самолётига буюртма бериб бўлган, бу эса компаниянинг 737 оиласига мансуб лайнерлар учун буюртмалар портфелининг 31 фоизини ташкил этади.
«Бу ушбу оиладаги энг йирик модел бўлиб, 185 дан 210 гача йўловчини сиғдира олади ва учиш масофаси 3 100 денгиз милигача (5 740 километр) етади. Технологик такомиллаштиришлар туфайли карбонат ангидрид чиқиндиларини ва ёнилғи сарфини 20 фоизга камайтиришга эришилди. Бундан ташқари, самолёт учиш масофаси бўйича (қўшимча ёнилғи бакларидан фойдаланмаган ҳолда) рақобатчиларидан устундир ва ўз синфида бир йўловчи ўриндиғи ҳисобига энг кам харажатларни таъминлайди», — дейилади концерн баёнотида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter