Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парагвай президенти ўз истеъфосини эълон қилди, бироқ парламент рози эмас

Парагвай президенти ўз истеъфосини эълон қилди, бироқ парламент рози эмас

Фото: Х ижтимоий тармоғи

Парагвай президенти Сантяго Пеня Ueno Bank атрофидаги йирик молиявий жанжал ортидан ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишини эълон қилди.

Пеня Х ижтимоий тармоғидаги видеомурожаатида мамлакат барқарорлигини сақлаш мақсадида бу қадамни ташлаётганини билдирди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Ueno Bank қарийб 850 миллион доллар ҳажмидаги давлат маблағларини бошқарган. Мамлакатда энг йирик ушбу тижорат банки ҳисобидаги капитал даражаси кескин тушиб кетгани боис, Марказий банк унинг активларини музлатиб қўйган. Шундан сўнг 3 миллионга яқин мижоз (мамлакат аҳолиси сони 7,12 млн киши — таҳр.) ўз ҳисобварақларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлган.

Бироқ Парагвай парламенти давлат раҳбарининг ўз хоҳиши билан лавозимидан кетишини қабул қилмади. Associated Press хабарига кўра, Сенат Пеняни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш мақсадида импичмент жараёнини охиригача етказмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг